Меҳр ва эътибор — барча учун баробар!
Пойтахтимиздаги “Темирйўлчилар” маданият саройида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Наврўзни улуғлаш — инсонни улуғлаш” шиори остида байрам тадбири ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар томонидан чизилган расмлар ярмаркаси ташкил этилди.
Унда вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова алоҳида эҳтиёжли болаларнинг билим олиши, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
Тадбирда соҳадаги ижобий ўзгаришлар, инклюзив таълим йўналишида олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар ҳамда келгуси режалар ҳақида батафсил сўз юритилди.
Саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ҳамда рақсларга бой бўлган бадиий дастур тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
[gallery-28703]
Шунингдек, инклюзив таълим ва уй таълимида таҳсил олаётган ўқувчилар томонидан чизилган расмлар ярмаркаси ва ауцион ҳам бўлиб ўтди.
Унда ўқувчиларнинг ижод намуналари саховатли юртдошларимиз томонидан харид қилинди.
Н.Усмонова,
Н.Ҳайдаров (сурат),
ЎзА мухбирлари