Меҳр-оқибат айёми
Наврўз – 2022
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар "Наврўзобод" маҳалласида "Миллий қадриятлар ойлиги" доирасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ота-боболаримиздан бизгача мерос бўлиб келган миллий ўйинлардан “Ким кучли”, “Хўрозлар жанги”, “Тўп тепиш”, “Ҳаккалаган қушчалар”, “Оқ теракми-кўк терак”, “Арқон тортди”, “Беш тош”, “Хаппак” каби миллий ўйинлар ўйналди. “Алла” ва “Лапар” айтиш танловлари ўтказилган бўлса, ёшларни жисмонан чиниқтириш ва уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида кураш, волейбол, футбол ва бошқа спорт тадбирлари ташкил этилди.

Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан тадбирда фаол иштирок этган, ғолиб бўлган, моҳир пазандалигини намойиш этган ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Куй-қўшиқлар айтилиб, рақслар ижро этилди.
Шуҳрат Суяров, ЎзА