Меҳнатдан қадр топган йўлсоз
ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимизда йўл инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишда йўлсозлар муносиб ҳисса қўшмоқда. Ана шундай фидойи меҳнат аҳлларидан бири — Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси автогрейдер ҳайдовчиси Тожиддин Тошматовдир.
У кўп йиллардан буён йўлсозлик соҳасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Касбига садоқати, масъулияти ва ҳалол меҳнати билан жамоада ҳурмат қозонган.
[gallery-29367]
Тожиддин Тошматовнинг кўп йиллик фидокорона меҳнати давлатимиз томонидан муносиб эътироф этилди. У 2025 йил Президентимиз Фармонига мувофиқ “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Меҳнатсеварлиги, камтарлиги ва касбига муҳаббати билан ажралиб турадиган Тожиддин Тошматов бугун нафақат ҳамкасблари, балки ёшлар учун ҳам ибрат намунаси бўлиб келмоқда.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА