Меҳнат инсонни улуғлайди
15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни
Бухоро туманидаги “Работак” маҳалла фуқаролар йиғини Қўлба қишлоғида Гулмира Янгиевани кўпчилик моҳир гулчи сифатида яхши билади. У экин ерининг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиб даромад ҳам олмоқда.

– Ёшлигимдан гулларга қизиқиб, уларни етиштиришга интилиб келаман. Кейинчалик бу тадбиркорлик билан шуғулланишга ва ўз навбатида даромад манбаига айланди. Гул ҳам инсон каби меҳрга муҳтож. Кўнгилдагидек парваришланса бор гўзаллигини намоён этади, – дейди Гулмира Янгиева.

Гулмира Янгиева яшаш хонадонидаги томорқада ҳамда маҳалла маъмурияти кўмагида 40 сотих ерда гул ва турли хил резаворлар етиштириб, бошқаларга ўрнак бўлмоқда.

Бугунда тасарруфидаги томорқадан оқилона фойдаланиб, ҳар мавсумда оиласига 70-80 миллион сўм даромад келтираётганидан мамнун.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.