“Меҳр беринг –болаларга меҳрибонлар!”
Самарқанд автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган хайрия акцияси шундай номланди.
Самарқанд автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган хайрия акцияси шундай номланди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган акцияга вилоятдаги профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган 100 нафар ногиронлиги бўлган, ота-онасиз ўқувчилар, кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари таклиф этилди. Уларга бошқарма ходимлари, касб-ҳунар коллежларининг директорлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда тизим ўқитувчилари томонидан 300 дан ортиқ иссиқ кийим-кечак, китоб ва дафтарлар, Янги йил совғалари ҳамда байрам дастурхони ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳ.Нормуродов ва бошқалар ўзгалар кўмагига муҳтож ўқувчи ёшлар доимо давлатимиз ҳимоясида эканлигини таъкидлаб, вилоятда бу борада самарали ишлар амалга оширилаётганлиги қайд этди.

- Меҳрибонлик уйида тарбияланганман, - дейди Самарқанд автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Рамз Розиқов. – Шу кунгача ҳам давлатимиз, саховатпеша инсонлар меҳр-эътиборида бўлиб келганман. Бугун ҳам ана шундай меҳрни ҳис этиб турибман. Иссиқ кийимлар, байрам совғалари мен каби тенгдошларимга ҳақиқий байрам кайфиятини улашди. Мана шундай савоб ишни уюштирганларнинг барчасига миннатдорлигимни билдираман.

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ҳамда вилоятнинг таниқли санъаткорлари томонидан тайёрланган байрам дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.