МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси вакиллари “Олимпия шаҳарчаси” билан танишди
Пойтахтимизда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеясининг Маданият, ахборот, туризм ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси сайёр мажлиси бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда иштирок этган Россия Федерацияси федерал мажлиси давлат думаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Олег Матицин ҳамда Россия Федерацияси федерал мажлиси давлат думаси МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари Ирина Роднина пойтахтимизда бунёд этилган “Олимпия шаҳарчаси” билан яқиндан танишди.
“Олимпия шаҳарчаси”да яратилган шарт-шароитлар, спорт иншоотлари ҳамда мавжуд инфратузилма фаолиятига юқори баҳо беришди.
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон спорт академияси, Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи мутасаддилари, мутахассислари билан мулоқот давомида спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш йўналишидаги лойиҳаларни муҳокама қилди.
Муҳокамалар асносида келгуси режалар, ҳамкорликда ташкил этиладиган спорт мусобақалари ва тадбирлари дастури белгилаб олинди.
Т.Рўзиев, ЎзА