Мавсумга тайёргарлик ишлари давом этмоқда
Айни кунларда республикамиз бўйлаб баҳорги пилла етиштириш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилоятида касаначи звенолар билан пилла боқиш шартномаларини тузиш, тутзорларга ишлов бериш, пайхоннинг олдини олиш ва пиллаларни кайта ишлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилоятида ҳам тутзорларда агротехник тадбирларни амалга ошириш ва 2024 йил пилла ҳосили учун фермер хўжаликлари ва касаначилар билан шартномалар тузиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Самарқанд, Навоий, Хоразм, Андижон, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятларида ҳам тутзорларда агротехник тадбирлар ўтказилиб, 2024 йил пилла ҳосили учун фермер хўжаликлари ва касаначилар билан шартномалар тузилмоқда.

Маълумот учун, баҳорги пилла етиштириш мавсумида республикада 466 минг 563 қути ипак қурти парваришланиб, 30 006 минг тонна пилла хомашёси етиштириш режалаштирилган.
Гулноза Бобоева,
ЎзА