Матонатли таэквондочиларимиз Вьетнамда зафар қучди
Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида пара таэквондо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон спортчилари 6 та медалга эга чиқди.
Мамлакатимизнинг матонатли таэквондочилари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.
Миллий Паралимпия қўмитасининг маълум қилишича, мусобақалар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси қитъа чемпионатининг энг яхши жамоаси, бош мураббийимиз Бобур Қўзиев эса мусобақанинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.
Муросасиз баҳсларда пара таэквондочиларимиздан Қудрат Ҳайдаров ва Гулжаной Наимова олтин, Зиёда Исоқова кумуш ҳамда Қудрат Суюнов, Асил Ҳусанов, Асад Анваров ўз вазнларида бронза медалларини қўлга киритди.
Т.Рўзиев, ЎзА