Матонатли спортчиларимиз Осиё-Океания чемпионатида қатнашмоқда
Бугун, 7 апрелдан Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича ёшлар ва катталар ўртасида навбатдаги Осиё-Океания чемпионати бошланди.
28 та мамлакатнинг 250 нафарга яқин матонатли спортчилари иштирок этаётган чемпионатда ватанимиз шарафини 37 нафар вакилимиз ҳимоя қилмоқда.


Олти кун давом этадиган мазкур нуфузли мусобақанинг илк кунги баҳсларида терма жамоамиз аъзолари Абдуллоҳ Абдулазизов ёшлар ўртасида 49 килограмм вазнда, Умида Ражапова катталар ўртасида 41 кило оғирликда ҳамда Баҳриддин Холбўтаев 54 килограммда ғолиблик учун кураш олиб боради.
Т.Рўзиев,
ЎзА