Марко Рубиони Ўзбекистон Республикасининг “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони
Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш, узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболларини, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, Янги Ўзбекистоннинг глобал ва минтақавий аҳамиятга молик ташаббусларини халқаро миқёсда илгари суришга қўшган улкан шахсий ҳиссаси, икки мамлакат халқлари орасида ўзаро ишонч ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш йўлидаги алоҳида хизматлари учун Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистон Республикасининг “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев