Марказий Осиё халқаро таълим форуми: Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва минтақавий интеграция
28 октябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё халқаро таълим форумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Анжуманда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Полша, Озарбайжон, Покистон, Грузия ва Чехия каби ҳамкор давлатлар вазирлари, расмий делегациялар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва академик ҳамжамият вакиллари иштирок этмоқда.
Форумнинг очилиш маросимида сўзга чиққан маърузачилар глобал сунъий интеллект ва рақамли технологиялар меҳнат бозорини тубдан ўзгартираётган ҳозирги шароитда таълим давлатнинг стратегик рақобатбардошлигини белгиловчи асосий омилга айланаётганини таъкидладилар. Минтақа аҳолисининг ярмидан кўпини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этиши Марказий Осиё учун улкан демографик ва интеллектуал имконият экани алоҳида қайд этилди.
Зиёвуддин Нуриддинов, Нишонбой
Абдувоитов, Аслиддин Алимов. ЎзА