Марказий Осиё мигрантлари зарар кўряпти
Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) маълум қилишича, Россияга нисбатан жорий қилинаётган санкция натижасида мамлакатдаги иқтисодий таназзул ва иш ўринлари йўқолиши Марказий Осиёга пул ўтказмаси ва мигрантлар оқимига салбий таъсир кўрсатмоқда.
“Россияда Марказий Осиёдан тўрт миллионга яқин – Тожикистон ва Қирғизистондан бир миллиондан, Ўзбекистондан икки миллион ва Қозоғистондан 200 минг муҳожир ишлайди”, дейилади ХМТ матбуот учун тарқатган хабарда.
ХМТ Жаҳон банки маълумотига асосланиб келтиришича, “Россиядан пул ўтказмаси кескин қисқаришига ишора қилмоқда. Айни миқдор Қозоғистонга – 17 фоиз, Ўзбекистонга – 21, Тожикистонга – 22 ва Қирғизистонга – 33 фоизга тушиши кутилмоқда”.
ЎзА