Марказ хизматидан тадбиркорлар мамнун
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги “Ягона дарча” марказида тадбиркорларга замонавий мезонлар асосида 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги “Ягона дарча” марказида тадбиркорларга замонавий мезонлар асосида 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда.– Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида тадбиркорлардан 2 минг 650 мурожаат келиб тушди, - дейди марказ раҳбари Саидфаррух Исломов. 39 оилавий тадбиркор ва 1 минг 596 якка тартибдаги тадбиркор рўйхатга олинди. Марказимиз мутахассислари тадбиркорларга давлат рўйхатидан ўтиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш, ташқи рекламани жойлаштириш, турар-жойни нотурар жойга айлантириш каби масалаларни бир жойда ҳал этишга кўмаклашмоқда.