Мария ва Полина Туркияда ўйнайди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида теннис бўйича WTA125 таснифига кирувчи халқаро турнирда икки нафар вакилимиз Полина Кудерметова ва Мария Тимофеева яккалик ҳамда жуфтлик баҳсларида иштирок этади.
Мукофот жамғармаси 115 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирнинг илк даврасида Полина Кудерметова маҳоратли теннисчи туркиялик Чағла Буюкакчайга қарши кортга чиқади. Эртага эса Мария Тимофеева германиялик Нома Ноха Акугуэ билан иккинчи давра йўлланмаси учун рақобаталашди.
Шунингдек, Полина ва Мария мазкур мусобақанинг жуфтлик беллашувларида биргаликда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. Улар биринчи даврада туркиялик теннисчилар Чағла Буюкакчай ва Айла Аксу дуэтини синовдан ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА