Мария Тимофеева — «Eupago Porto Open» турнири ғолиби
Португалиянинг Порту шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилган WTA 125 тоифасидаги «Eupago Porto Open» турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мария Тимофеева яккалик баҳсларида муваффақиятли иштирок этди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Мария Тимофеева мусобақа давомида дастлаб София Жонсонни (Буюк Британия), иккинчи босқичда Кайса Риналдо Персонни (Швеция), чорак финалда Габриэла Кнутсонни (Чехия) ва ярим финалда Мия Поханковани (Словакия) енгиб, финалга чиқди. Мусобақа бош соврини учун ўтган ўйинда эса америкалик Риз Брантмайерни 7:6 (8), 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, “Eupago Porto Open” бош совринини қўлга киритган Мария Тимофеева ташкилотчилар томонидан 15 минг 500 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ҳамда 125 рейтинг очкоси билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА