Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маърифатли аёл — барқарор жамият пойдевори

ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан тизимда фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида “Маърифатли аёл — барқарор жамият пойдевори” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Ш. Қосимова аёлларнинг диний-маърифий билимларини ошириш, ислом динидаги инсонпарварлик, бағрикенглик ва меҳр-оқибат тамойилларининг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Диний саводхонлик оилада соғлом муҳитни шакллантириш ва фарзанд тарбиясида муҳим омил экани таъкидланди.

[gallery-28076]

Шунингдек, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н. Мўминова хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Учрашувда Журналистлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими мутахассиси М. Размонова аёллар маънавиятини юксалтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жамиятда соғлом фикр ва қарашларни шакллантириш масалаларига тўхталди.

Очиқ мулоқот давомида хотин-қизларнинг диний ва дунёвий билимларини уйғун ривожлантириш, касбий малакасини ошириш, маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш ва оилавий қадриятларни асраб-авайлаш юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.

Тадбир якунида хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини янада қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА