Маърифат ва камолот маскани
Навоий вилояти Хатирчи туманида аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари доирасида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маданий-маърифий масканлар фаолиятини ривожлантириш борасида қатор ишлар олиб бориляпти.
Хусусан, тумандаги кутубхона ва “Умуммиллий бирдамлик боғи” аҳолининг, айниқса, ёшларнинг севимли масканларидан бирига айланмоқда.
Бу ерда китоб мутолааси, маънавий-маърифий тадбирлар ва мазмунли ҳордиқ учун имкониятлар яратилган. Кутубхона ёшларнинг билим олиши, дунёқарашини кенгайтириши ва китобга меҳрини оширишга хизмат қилса, боғ аҳолининг дам олиши, ўзаро мулоқоти ҳамда миллий қадриятларимизни тарғиб этиш учун қулай маскан бўлиб хизмат қилмоқда.
[gallery-32174]
Айниқса, ёшларни китобхонликка жалб этиш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ва бўш вақтини самарали ташкил этишда бундай масканларнинг ўрни муҳим.
Бугун кутубхона ва “Умуммиллий бирдамлик боғи” нафақат туман аҳолисининг маданий ҳордиқ чиқариш жойи, балки ёшларни билим ва маърифатга чорловчи, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи маскан сифатида ҳам аҳамият касб этмоқда.
Сирож АСЛОНОВ (сурат+видео), ЎзА