Марғилоннинг “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудидаги 82 гектар майдонда биринчи босқичда 6532 хонадонли 82 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, шундан ўнтасида иш бошланган эди.

“Янги Ўзбекистон” ҳудудига туташ 35 гектар майдонда Туркия лойиҳалаш компанияси томонидан “Бурхониддин Марғиноний халқаро илмий тадқиқот мажмуаси” қуришнинг “мастер режаси” ишлаб чиқилди.

Тарихни юрт етакчисининг одил қарорлари ва халқ яратади. Бу бугуннинг гапи эмас. Бугун эса Марғилон шаҳри тарихида янги саҳифа очилмоқда. Ҳали юз йиллар ўтар, аммо 2025 йил 25 апрель санаси, албатта, тилга олинажак.

Бугун эрта тонгдан ҳудудда қурувчи, лойиҳачи, меъмор, сон-саноқсиз техник воситалар жам бўлди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигида раҳбарлар, оқсоқоллар, илм аҳли қурувчиларга эзгу тилакларини айтдилар. Сўнгра ўзбекона урф-одатларга кўра мажмуанинг ҳар бир манзилида, улар етти жойда эди, Қуръон тиловат қилинди.

Шундан кейин қудратли техникалар иш бошлади. Бугундан бу ерда кутубхона, махсус ишлаш хонаси, архив, ўқув зали, кўргазма зали, лабораториялари бўлган илмий тадқиқот маркази, фиқхшунослик таълим муассасаси, мақом театри биноси, музей, анжуманлар зали, масжид, Отабек-Кумуш уйи, миллий услубдаги меҳмонхоналар, талабалар турар жойи, истироҳат боғи қад ростлайди.

Бурхониддин Марғиноний мажмуаси аждодлар номини эъзозлаш, улар қолдирган илмий меросни келажак авлодларга етказишнинг етук намунаси бўлиб қолишига ҳеч шубҳа йўқ.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/R8dcJgKi6m4" title="Marg‘ilon tarixida yangi sahifa ochildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА мухбирлари

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марғилон тарихида янги саҳифа очилди (+видео)