Мардлар маҳорати синовдан ўтди
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида жисмоний тайёргарлик ва спорт соҳасига катта эътибор қаратилиб, турли йўналишларда мусобақа ва беллашувлар ташкил қилинмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида жисмоний тайёргарлик ва спорт соҳасига катта эътибор қаратилиб, турли йўналишларда мусобақа ва беллашувлар ташкил қилинмоқда.
Ана шу эътибор самараси ўлароқ Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари орасида турли спорт турлари бўйича Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқмоқда. Буни Баҳодир Жалолов, Бобо-Усмон Батуров, Муроджон Аҳмадалиев, Ҳасанбой Дўсматовлар мисолида кўриш мумкин.
Ана шундай моҳир спортчиларимиз сафини кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 18-20 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “ЖАР” спорт мажмуасида Миллий гвардия томонидан спортнинг қўл жанги тури бўйича Ўзбекистон Республикаси биринчилиги учун мусобақа ташкил этилди.
Мазкур турнирда жами 7 та (-65, -70, -75, -80, -85, -90, +90) вазн тоифасида 120 га яқин Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларидан ташкил топган 18 та жамоа ўзаро куч синашди.
Мусобақа муросасиз жангларга бой бўлди. Беллашувлар якунига кўра,1-ўринни Миллий гвардия Тошкент вилояти батальони эгаллади. Хоразм вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси 2-ўрин, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти жамоаси эса 3-ўрин соҳиби бўлди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Улар, шунингдек, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида бўлиб ўтадиган қўл жанги бўйича мусобақаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди.