Маънавий-маърифий ишлар тарғиботчилари сараланди
Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ва туман, шаҳар ИИБ бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ўртасида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилган тадбир иштирокчилари олтита шарт бўйича ўзаро беллашди. Ҳар бир иштирокчи амалга оширган ишларини тақдим этди. Тест саволларига жавоб берди. Оғзаки суҳбат ташкил этилиб, жисмоний ва жанговор тайёргарлик даражаси синовдан ўтказилди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган танлов якунида вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати баталони командирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Отабек Норқобилов фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, мамлакат босқичига йўлланма олди. Узун тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, майор Аброр Соҳибов иккинчи, Сариосиё тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, майор Фарҳод Маҳмудов учинчи ўринларни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири