Мактабгача таълимга эътибор кучаймоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, пойтахтимизда шаҳар мактабгача таълим соҳаси вакилларининг август анжумани бўлиб ўтди.
Таълим ва тараққиёт
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, пойтахтимизда шаҳар мактабгача таълим соҳаси вакилларининг август анжумани бўлиб ўтди.
Мактабгача таълим тизимида мажбурий бир йиллик бепул мактабга тайёрлаш, алоҳида кўмакка муҳтож бўлган болаларни реабилитация қилиш жараёнларига янгича ёндашув, кузатув кенгаши фаолиятининг самарадорлигини ошириш, соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг муқобил шакллари муҳокама этилган бу йилги анъанавий август анжумани “Ташаббусдан амалиёт сари!” шиори остида ўтказилди.
Пойтахтимизда 717 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлса, шулардан 457 таси давлат ва 260 таси нодавлат мактабгача таълим муассасасидир.
Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасининг август анжуманида соҳада ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар, мавжуд камчиликлар муҳокама этилди. Шунингдек, 2019-2020 йил учун тасдиқланган йиллик иш режаси, янги ўқув йили учун таклифлар ва методик тавсиялар кўриб чиқилди.
Бугунги кунда “Илк қадам” дастури асосида мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия бериш йўлга қўйилган. Эътиборли жиҳати бу дастур ёш авлоднинг саводхонлигини ошириши билан бирга ижодий қобилиятини ҳам ривожлантиради.
Маълумот ўрнида қайд этиш лозим, энди мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган болаларни мактабга тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар янада кучайтирилади.