Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари янги жиҳозлар билан таъминланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Бандихон туманидаги 9-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Методик маҳорат куни” тадбири ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев иштирок этди.
Тадбирда вилоятнинг ҳар бир ҳудудидан танлаб олинган таянч мактабгача таълим ташкилотларига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ажратилган 330 та планшет, 15 та электрон доска ҳамда телевизорлар топширилди.
[gallery-21345]
Тадбир давомида мактабда йўлга қўйилган тўгараклар фаолияти билан танишилиб, таълим сифатини ошириш, дуал таълим тизимини сифатли йўлга қўйиш юзасидан мутасаддиларга тавсиялар берилди.
Тумандаги 43-умумтаълим мактабида ҳам худди шундай тадбир ташкил этилиб, унда шаҳар ва туманлардаги 21 та мактаб учун жами қиймати 2,6 миллиард сўмлик 38 турдаги спорт анжомлари туҳфа қилинди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА