Мактаб, боғча, шифохона ва кўп қаватли уйлар атрофидаги яшил ҳудудлар жамиятнинг дахлсиз бойлиги сифатида муҳофаза қилинади
Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ва экология масалалари янада долзарб бўлиб бораётгани қайд этилди.
Тўртинчи миллий дастур сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартиришга қаратилади.
Келгуси беш йилда экин майдонларида сув тежайдиган технологияларнинг қамрови 100 фоизга етказилади.
– Табиатга муносабат – халқнинг маданияти, давлатнинг масъулияти ва тараққиётнинг сифат кўрсаткичидир. “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатини янги сифат босқичига олиб чиқамиз, – деди Президентимиз.
Мактаб, боғча, шифохона ва кўп қаватли уйлар атрофидаги яшил ҳудудлар жамиятнинг дахлсиз бойлиги сифатида муҳофаза қилинади.
Яқин йилларда туман ва шаҳар марказларида яшиллик кўлами 30 фоизга етказилади.
ЎзА