Маҳалла ёшлари “Заковат”да беллашдилар
Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси томонидан Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсуми доирасида маҳаллалар ўртасида «Заковат» интеллектуал турнири бўлиб ўтди.
Таъкидлаш керакки, вилоят босқичи ўйинлари 3 турдан иборат бўлиб, жамоалар қизғин баҳслар давомида уюшқоқлик билан билим ва салоҳиятини намоён этдилар.
[gallery-14625]
Якуний натижага кўра, биринчи ўрин Қизилтепа туманидаги «Қалъайи Азизон» МФЙ ёшларига насиб этди. Кейинги ўринларни Ғозгон шаҳрининг «Гулистон» ва Учқудуқ туманидан «Айтим» маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоалари эгаллади.
Ушбу уч жамоа турнирнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА