МАГАТЭ миссияси Запорожье АЭСда
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) миссияси Запорожье атом электростанциясида текширув ўтказиш учун Энергодар шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда вилоят “ZA TV” телеканали хабар берди.
Аввалроқ Запорожье Ҳарбий-фуқаролик маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов МАГАТЭ ҳудудда иш бошлаганини маълум қилганди.
Миссия станцияга етказилган жисмоний зарарни баҳолайди, объект хавфсизлик тизимининг ишлашини аниқлайди. Мутахассислар, шунингдек, ходимлар фаолияти жараёнини ўрганиши, умуман, АЭС хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш режалаштирилган.
Украинанинг “Energoatom” компанияси 26 августдан электр энергияси ишлаб чиқариш бошлангани ва ток тўғридан-тўғри Запорожье ва Херсон вилоятларига етказилаётгани тўғрисида хабар берган.
“Бугундан Киев назоратидаги ҳудудларга ҳам энергия етказиб бериш бошланди”, дея қўшимча қилган компания вакили.