Маҳаллий хомашёдан экспортбоп маҳсулот
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида мева-сабзавотни қайта ишлашга ихтисослашган “Натурал жус” масъулияти чекланган жамиятининг яна бир филиали иш бошлади.
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида мева-сабзавотни қайта ишлашга ихтисослашган “Натурал жус” масъулияти чекланган жамиятининг яна бир филиали иш бошлади.Президентимиз раҳнамолигида ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини такомиллаштириш, хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш, замонавий технологияларни кенг жорий этишга қаратилаётган алоҳида эътибор кўплаб янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.
Исковот қишлоғида 4 миллиард 295 миллион сўмлик лойиҳа асосида барпо этилган янги корхона соатига юз тонна хомашёни қайта ишлаш ҳамда икки тонна маҳсулотни қадоқлаш имкониятига эга. Айни пайтда бу ерда замонавий технологиялар асосида тиндирилган олма, олча шинниси, помидор пастаси ва ўндан ортиқ турдаги мева-сабзавот пюрелари тайёрланиб, истеъмол бозорига чиқарилмоқда.
Корхона иш бошлаши билан 40 дан зиёд ёшнинг бандлиги таъминланди. Жорий йилда бу ерда янги ишлаб чиқариш биноси қурилиши режалаштирилган. Бу лойиҳа амалга оширилса, яна йигирмадан ортиқ янги иш ўрни очилади ҳамда маҳсулотнинг бир қисмини экспорт қилиш имконияти яратилади.
Корхона ишлаб чиқариш қувватининг ортиб бориши нафақат боғдорчиликка ихтисослашган Янгиқўрғон тумани, балки Наманган вилоятида етиштирилаётган мева-сабзавотларни қайта ишлаш, улардан табиий, дармондориларга бой маҳсулотлар тайёрлаш истиқболларини кенгайтиради.