Маҳалла ободлиги – юрт ободлиги
Мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, улар бандлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида томорқачилик ва тадбиркорлик соҳаларини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилгандир.
Мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, улар бандлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида томорқачилик ва тадбиркорлик соҳаларини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилгандир.
Президентимизнинг 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Хонобод шаҳрида Маҳалла ва оилани қўллаб–қувватлаш вазири Р.Маматов бошчилигида ва вилоят бошқармаси масъул ходимлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди.
Унда вазирлик тизимдаги муаммоларни чуқур таҳлил этиш, ҳар бир маҳалла ҳудудида камбағалликни қисқартириш бўйича режа ишлаб чиқиш, маҳалла тизимини янгича шакллантириш бўйича бажариладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Амалий семинарда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оилаларнинг моддий фаровонлигини яхшилаш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, хонадон маданиятини мустаҳкамлаш, томорқадан мўл ҳосил олишга эришишда фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг ўринбосарларининг мавқеини ошириш масалалари кенг муҳокама этилди.
Айниқса, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосан маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Ҳар бир оиланинг эртанги ҳаётининг фаровонлиги, турмуш тарзининг яхшиланиши маҳалла ходимларининг ўз ишига қай даражада масъулият билан ёндашишига боғлиқдир. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида, ҳар бир хонадонга манзилли кириб бориш, уларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ўзини-ўзи таъминлашга ўргатиш бўйича режали тизим йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
вазирлиги матбуот хизмати