“Lyuks plus servis” нинг харидоргир маҳсулотлари
Наманган шаҳридаги “Lyuks plus servis” масъулияти чекланган жамиятининг замонавий бичимдаги костюм, куртка ва пальтолари истеъмол бозорида аллақачон ўз харидорини топиб улгурган.
Наманган шаҳридаги “Lyuks plus servis” масъулияти чекланган жамиятининг замонавий бичимдаги костюм, куртка ва пальтолари истеъмол бозорида аллақачон ўз харидорини топиб улгурган.
Амалга оширилган кенг кўламли модернизация ишларидан сўнг ишлаб чиқариш ҳажми беш баробар ўсиб, ишчи-хизматчилар сони 120 нафарга етди. Уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардир. Ички бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаган корхона ўз маҳсулотини хорижга ҳам чиқара бошлади.
Бугунги кунда “Vakkoni” товар белгиси остида ўттиздан ортиқ турда маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Айни пайтда навбатдаги лойиҳа ижроси ниҳоясига етказилмоқда — Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириладиган янги цехда 120 иш ўрни яратилади. Кейинги йилдан бошлаб, шунингдек, эркаклар кўйлаги тайёрлаш линиясини барпо этиш мўлжалланмоқда.