Лойиҳаларнинг амалий босқичига киришилмоқда
Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Хитойга хизмат сафари доирасида “Tiankeda (Tianjin) Science and Technology Park”, “Taitong International Transportation”, “Tianjin Kunpeng Information Technology”, “Yangiyer Bio manufakturier”, “Celco Innovation energy Technology” компаниялари ва “Huazhn” қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини бошқариш маркази раҳбарлари, шунингдек, Давлат энергетика гуруҳи Халқаро энергетика бошқармасининг ташқи савдо вакили Ло Руйюнь ҳамда Хитой тадбиркорларини Ўзбекистондаги вакили Тан Пинг билан учрашди.
Мулоқотларда ақлли шаҳар, биологик ўғитлар ва препаратлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, савдо ва логистика, гидра электр станциялар ва биологистика марказини қуриш, қорамол суякларини қайта ишлаш каби қатор лойиҳалар юзасидан фикрлашилди. Вилоят раҳбари хитойлик ҳамкорларни Сирдарёга таклиф қилди. Уларнинг вилоятга ташрифи доирасида шу ва бошқа кўплаб лойиҳаларнинг амалий босқичига киришилади.






Шунингдек, “Dahua technology” компанияси билан “Хавфсиз шаҳар – хавфсиз ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланди.
Ш.Суяров, ЎзА.