Лондон самбо клуби аъзолари Тошкентда
Шу кунларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳри "Fightning Academy" клуби самбочилари пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Кеча "Fightning Academy" клуби самбочилари ва пойтахт ўсмирлар терма жамоаси вакиллари иштирокида ўртоқлик мусобақаси ташкил этилди.

Қизиқарли ва шиддатли беллашувларга бой кечган мусобақада Тошкент шаҳри жамоаси 2:1 кўринишида ғалабага эришди.

Самбо спорт байрами кўринишини олган турнирда Олимпия ўйинлари совриндори, Халқаро дзюдо федерацияси департаменти бошлиғи Армен Багдасаров, "Fighting Academy" клуби президенти Олей Сибилев, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов, спорт устаси, халқаро турнирлар ғолиби Маъруф Маҳмудов каби номдорлар қаторида фахрийлар, ёш спортчилар иштирок этди.

Беллашувлар якунида иштирокчиларга махсус кубок, медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Т.Рўзиев, ЎзА