Лидер тадбиркор 100 та оила билан ҳамкорликни йўлга қўйса, 5 миллиард сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин бўлади
Туман штаблари кимга қанча кредит бериш, уни нақд ёки нақдсиз шаклда ажратиш, маблағни қайтариш муддатини узайтириш ва тўлов графигини бизнес турига мослаштиришни мустақил ҳал қилади.
Шунингдек, инклюзив молиялаштириш масалалари ҳам штаблар ваколатига ўтказилади.
Ҳозир оилавий тадбиркорлик учун 1 триллион 370 миллиард сўм, ёшлар тадбиркорлиги учун эса 450 миллиард сўм ресурс мавжуд.
Туман штабларига маҳаллий шароит ва лойиҳаларнинг самарадорлигидан келиб чиқиб, молиялаштириш масалаларини мустақил ҳал этиш имконияти берилади.
Лидер тадбиркор 10 та оила билан кооперация қилса, 500 миллион сўмгача, 100 та оила билан ҳамкорликни йўлга қўйса, 5 миллиард сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш давом этмоқда.
ЎзА