Лазизбек Муллажонов Тошкентда жанг қилади
Жорий йилнинг 29 май куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена" кўп тармоқли мажмуада ўтадиган “WBC Eurasia” профессионал бокс оқшомида ҳаваскор боксда “Париж-2024” Олимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони Лазизбек Муллажонов профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказиши кутилмоқда.
Лазизбек мазкур жангини венесуэлалик Луис Хосе Марин Гарсияга қарши ўтказиши режалаштирилган. Маълумот учун, Л.Муллажонов профессионал боксдаги фаолиятида ҳозиргача 7 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Л.Гарсия эса айни дамда 17 та ғалаба ва 12 та мағлубият қайд этган.
Дарвоқе, турнирнинг марказий жангида ўзбекистонлик профессионал боксчи, супер енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Венесуэла вакили Эгли Москедага қарши рингга кўтарилади. Муроджон Аҳмадалиев фаолияти давомида 6 та жанг ўтказиб, 14 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. 30 ёшли Эгли Москеда ҳисобида 27 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА