Лазизбек Муллажонов Олимпиада чемпиони
Франция мезбонлигида ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаларида Лазизбек Муллажонов олтин медални қўлга киритди.
Вазни 92 килограммгача бўлган эркаклар ўртасидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Лазизбек сўнгги ҳал қилувчи финал жангида озарбайжонлик Лорен Альфонсо Домингес билан беллашди.
Чарм қўлқоп устамиз жангда ўзининг аниқ ва кучли зарбалари орқали рақибини доғда қолдирди ҳамда Олимпиада чемпионига айланди.
Мазкур натижадан сўнг, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 5 та олтин ҳамда 3 бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА