Куз-қишга тайёргарлик: электр тармоқлари ўрганилди
Аҳоли турар жойларини, айниқса, ижтимоий соҳа объектлари ва коммунал тармоқларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан биридир. Зеро, айни куз мавсумида зарур тадбирларни амалга ошириш аҳолига қулайлик яратишда муҳим омил бўлади.
Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Обиджон Мўминов ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Яшнобод туманидаги “Қўйлиқобод” маҳалласида аҳолининг электр энергияси билан таъминланиши, мавжуд электр инфратузилмасини янада яхшилаш, электр тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш масалаларини ўрганди.

Ўрганишлар давомида маҳалла ҳудудидаги электр тармоқлари ва устунларнинг техник ҳолати кўздан кечирилди. Мавжуд ёғоч электр устунларини замонавий бетон устунларга алмаштириш масаласи юзасидан Яшнобод туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарига тавсия ва топшириқлар берилди.
Электр таъминотининг барқарорлигини ошириш, тармоқлардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш бўйича лозим бўлган ишлар кўриб чиқилди. Бу борадаги амалий чоралар куз-қиш мавсумини баталафот ўтказиш, электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган узилишларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади.
М.Комилова, ЎзА