Кувайт қирувчиси Америка самолётларини уриб туширди
Ҳодиса тўғрисидаги дастлабки хабарлар билан таниш манбаларга кўра, 1 март куни Американинг учта Ғ-15 самолёти Кувайт қирувчи самолёти томонидан тасодифан уриб туширилган. “Тhе Wаll street jоurnаl” хабар беришича, барча учувчилар хавфсиз тарзда самолётдан сакраган ва омон қолган.
Собиқ ҳарбий амалдор таъкидлашича, “дўстона отишма” ҳодисаси жуда кўп самолёт, ракета ва дрон бир вақтнинг ўзида учадиган минтақада ҳаво уруши кутилмаган тарзда кечиши мумкинлигини тасдиқлайди. Айни ҳолат жуда мураккаб ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаво муҳитини яратади.
“Дўстона отишма” атамаси тасодифан рақиб эмас, балки ўз иттифоқчиси ёки дўст томонига зарба бериладиган вазиятни англатади.
С.Раҳимов, ЎзА