Кунчиқар юрт вакили музейда бўлди
Ўзбекистон Президенти сайловига ташриф буюрган халқаро журналист, Япониянинг “The Sekai Nippon” газетаси бош муҳаррири Сусусу Фужихаси Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейига келди.
Меҳмон ушбу музейда сақланаётган миниатюра санъатига оид асарлар, нодир қўлёзма ва тошбосмалар, тарихий ҳужжатлар, амалий санъат асарлари ва бошқа экспонатлар билан танишди.
Кунчиқар юрт вакилига аждодларимиз маданий мероси намуналарини ўзида тўплаб, кўз қорачиғидек асраб келаётган ушбу маскан фаолияти ҳақида маълумот берилди.
- Ўзбекистон ҳудудлари энг қадимги даврлардан бошлаб жаҳон цивилизациясининг ўчоқларидан бири эканлигига илмий жиҳатдан ҳеч қандай шубҳа йўқ. Юртингизнинг бой маданий мероси, санъати доимо мени ўзига жалб қилган.
Бугун шу имкониятга эга бўлганимдан, Шарқ миниатюра санъатида ўчмас ҳиссаси бўлган буюк аждод намояндаларингиз ижоди намуналаридан танишганимдан, улкан таассурот олганимдан жуда мамнунман, — деди Сусусу Фужихаси.
Н.Усмонова, ЎзА