Кун хабарлари қисқа сатрларда
Сайхунобод туманидаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Комилжон Собиров вилоят ёшлари билан учрашди.
Сайхунобод туманидаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Комилжон Собиров вилоят ёшлари билан учрашди.
Учрашувда вилоят, туман ҳокимликлари, бандлик бош бошқармаси, тижорат банклари, вилоят ва туман мутасадди ташкилотлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят, туман кенгашларининг раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.
Вилоятда қарийб 6 минг гектар экин майдонида 162 нафар фаолият юритаётган ёш фермер хўжаликларининг 27 таси чорвачилик, 18 таси боғдорчилик, 34 таси сабзавотчилик, 74 таси пахта ва ғаллачилик ва 9 таси балиқчилик йўналишларида фаолият юритмоқда.
Қишлоқ хўжалиги ташкилотларида 1 минг 420 нафар ёшларнинг 446 нафари бош мутахассис, 282 нафари бўлим бошлиғи лавозимларида самарали иш фаолиятини олиб бормоқда.
Учрашувда 30 дан ортиқ ёшлар турли масалалар, банк кредити, тадбиркорликни ташкил этиш, фермер хўжалиги фаолиятини кенгайтириш, қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни олиб кириш, ёшлар бандлигини таъминлаш ва бошқа бир қатор таклиф ташаббус ва муаммолар билан мурожаат қилди.
Ёшлар томонидан кўтарилган масалаларнинг асосий қисми жойида ҳал этилди.
***
Сирдарё вилоят хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан Сайхунобод туман ҳокимлигида “Аёл -жамият таянчи” мавзуcида кўргазмали тадбир ўтказилди.
Унда вилоят ва туман ҳокимлиги, вилоят ва туман хотин-қизлар қўмиталарининг раислари, тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари, ҳудуддаги 19 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 200 нафардан ортиқ ишсиз аёллар, 30 нафар фаол ўқувчи қизлар, раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётган хотин-қизлар, 5 та партиянинг туман кенгашлари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир аввалида туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркор, пазанда, ҳунарманд аёллар ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этди. Жараён давомида оиласида ногиронлиги бўлган аёлларга ногиронлик аравачалари тақдим этилди.
Шунингдек, тадбир давомида оилавий ажримлар, уларнинг олдини олиш, ёш оилаларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
***

Наманган Давлат университетида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Университет ташаббуси билан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Наманган вилояти бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши ҳамкорлигида “Энг катта бойлик –бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос –бу яхши тарбия” мавзусида ташкил этилган анжуманда ўқитувчи ва профессорлар ҳамда талабалар вакиллари иштирок этди.
Олий ўқув юрти ёшлар билан ишлаш бўйича проректори А. Исоқбоев бошқариб борган тадбирда давлатимиз раҳбарининг миллий парламентга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Х. Гаппаров, “Юксалиш” миллий ҳаракати вилоят бўлинмаси раҳбари А.Жавҳаров, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Б. Мирзатов ва бошқаларининг Мурожаатнома шарҳига доир маърузалари тингланди.
***
Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов Учқўрғон туманида “Прокурор ва ёшлар” учрашувини ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда 500 нафардан зиёд ёшлар, жумладан спорт, маданият, таълим ва бошқа соҳаларда фаол ёшлар иштирок этди. Тадбирда ёшларнинг кўплаб талаб ва таклифлари тингланди. Мутасаддилар улар билан самимий мулоқот ўтказди.
Учрашув якунида вилоят прокурори томонидан турли йўналишларда ютуқларга эришган ўнлаб ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди ва бир қатор кам таъминланган ёш оилаларга тикув машиналари топширилди.
“Uztex Uchkurgan” корхонасида давом этган учрашув жараёнида ёшларга яратилган меҳнат шароитлари билан танишилди. Корхона томонидан ёшларга яратилган ва яқин истиқболда яратиладиган иш ўринлари ва меҳнат шароитлари бўйича тақдимот ўтказилди. Корхона ёшлари билан учрашувда уларни қийнаётган муаммо ва таклифлар билан қизиқилди.
“Прокурор ва ёшлар” тадбири доирасида ёшлар бандлигига кўмаклашиш таъминлаш мақсадида ташкил қилинган меҳнат ярмаркасида Учқўрғон, Норин, Уйчи туманлари ва Наманган шаҳридаги 80 га яқин корхона ва ташкилот 900 дан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркага жалб этилган 300 га яқин ёшларнинг 58 нафари ишга жойлаштирилди, 20 нафари касбга ўқитишга юборилди ва 147 нафарига ҳуқуқий маслаҳат берилди.
Учқўрғон туман Давлат хизматлари агентлигида тижорат банклари вакиллари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар учун мавжуд имтиёзли кредит линиялари, банклар фаолияти ҳамда
10 нафар ёш тадбиркорларнинг амалга оширилиши режалаштирган лойиҳалари тақдимоти, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар “Start up” танловининг финал босқичи ўтказилиб, танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар вилоят прокурорининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир доирасида ёшларнинг “Даминов Асилбек” МЧЖга қарашли хонбалиқ етиштиришга ихтисослашган хўжаликка “Ёшлар бизнес саёҳати”, “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ёшлар ўртасида спортнинг картинг ва ҳаволи милтиқдан ўқ отиш тури бўйича “Вилоят прокурори кубоги” мусобақалари уюштирилди. Мусобақа ғолибларига кубок, диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар топширилди.