Кучли иқтидор соҳиблари хотирадан ўчмайди
Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Аҳмат Шаймуродовнинг “Сиймоларда қолган ижод” номли хотира кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди.
Кўргазмада марҳум ҳайкалтарош умрининг сўнгги йилларида ясаган турли ҳажмдаги 30дан ортиқ ҳайкалчалар ва бюстлар ҳамда ижодкорнинг 40дан ортиқ ишлари фотосуратлари намойиш қилинди.

Аҳмат Шаймуродов Архитектура ва қурилиш институтида 10 йил талабаларга дарс берган. Ушбу институтни ташкил қилиш ва уни ривожлантиришда катта ҳисса қўшган инсонлардан биридир. У 1986 йилгача 35-40 йил давомида фаол ижод билан шуғулланган.

Тадбирда қайд этилганидек, ҳайкал яратиш учун ижодкор нафақат, кучли ирода ва тажрибага эга бўлиши, балки жисмонан ва руҳан етук бўлиши керак. А.Шаймуродов айнан шундай ижодкор эди.
Кўргазма жорий йилнинг 28 июнигача давом этади.
Г.Бобоева,
ЎзА