Кучкаров Улугбек Тахировичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Корпоратив ахборот тизимларини рақамлаштиришни такомиллаштириш (сув хўжалиги тизими мисолида)» мавзусида
Кучкаров Улугбек Тахировичнинг 08.00.16 — «Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция» ихтисослиги бўйича «Корпоратив ахборот тизимларини рақамлаштиришни такомиллаштириш (сув хўжалиги тизими мисолида)» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.23.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 4 декабрь куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй. Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Тел.: (+998 71) 239-28-72; e-mail: info@tsue.uz.