Кредит тарихида кечикиши бор аҳоли лойиҳалари индивидуал баҳоланиб, молиялаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Кредит тарихида кечикиш бўлган эҳтиёжманд аҳолининг лойиҳаларини ҳам индивидуал баҳолаш асосида имтиёзли молиялаштириш имконияти яратилади.
Камбағаллик жамғармасидаги 240 миллиард сўм, Бандлик жамғармасидаги 100 миллиард сўм ва учта “дафтар”даги 760 миллиард сўм маблағ туман штаблари ихтиёрига берилади.
Энди туман штаби субсидия ёки фоизсиз ссуда бериш масаласини ҳам мустақил ҳал қилади.
Тадбиркорлик компаниясининг компенсациялар учун йил якунига қадар назарда тутилган 300 миллиард сўмлик қолдиғи ҳам штаблар орқали ажратилади.
Шу тариқа туманлар ихтиёрига жами 3 триллион 200 миллиард сўм ресурс йўналтирилиб, маблағларнинг аниқ натижа беришига алоҳида эътибор қаратилади.
ЎзА