Косонсойда ичимлик суви тармоғи қурилиши жадал давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Косонсой тумани Тагижар маҳалласида ичимлик суви тармоғини қуриш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Лойиҳани белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш мақсадида қурилиш жараёни доимий назоратга олинган.
Қурилиш ишларини тезлаштириш учун объектга қўшимча махсус техникалар жалб қилиниб, яна 10 нафар малакали мутахассис ишга сафарбар этилди. Бу эса қурилиш-монтаж ишларининг суръатини янада ошириш имконини бермоқда.
[gallery-30743]
Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 24 километр бўлган янги ичимлик суви тармоғи барпо этилади. Натижада мазкур маҳалладаги 1 036 та хонадонда истиқомат қилаётган 5 минг нафардан ортиқ аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади. Бу эса аҳолининг турмуш сифати ва санитария-гигиена шароитларини янада яхшилашга хизмат қилади.
Айни пайтда объектда ер қазиш, қувур ётқизиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари жадал давом этмоқда. Масъуллар томонидан лойиҳани белгиланган муддатдан олдин якунлаш ва аҳолини сифатли ҳамда тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилаяпти.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА