Космосда қурол, Европада дронлар ва Украина атрофида кескинлик - Хориж хабарлари(+видео)
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Россия фрегати Дания ҳарбий вертолётига сигнал ракеталарини учиргани, Индонезияда чўкиб кетган паром топилгани ва 129 киши бедарак йўқолаётгани, шунингдек, АҚШ космосга қурол жойлаштирганини маълум қилгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Украина президенти Володимир Зеленский Россия энергетика объектларига зарба бермаслик учун шарт қўйгани, НАТО Литва ҳаво ҳудудига кирган дронни уриб туширгани ҳамда Берлиннинг дронларга нисбатан заиф томонлари акс этган махфий ҳужжатлар хакерлар қўлига тушгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Ойбек Давронов, Салимжон Обиджонов, ЎзА