Корхонада касаба уюшмалари куни нишонланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Фарғона иссиқлик электр маркази” акциядорлик жамиятида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
[gallery-9511]
Маросимда “Фарғона иссиқлик электр маркази” акциядорлик жамияти директори Эркинжон Ҳамидов сўз олиб, сўнгги йилларда тизимга қаратилаётган эътибор натижасида касаба уюшмалари жамиятимизнинг муҳим бир бўлагига айланганини таъкидлади. Соҳа вакилларини байрам билан қутлади.
Тадбирда касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантиришда фаоллик кўрсатган 24 нафар ишчи-ходимга эсдалик совғалари топширилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА