Корхона ва ташкилотлар диққатига!
«Агробанк» АТБ банкнинг маълумотларни қайта ишлаш маркази қурилмаларига йил давомида кафолатли хизмат кўрсатиш ва техник қўллаб-қувватлаш хизматларидан фойдаланиш мақсадида корхона ва ташкилотлар ўртасида тендер эълон қилади.
Иштирокчилар тендер шартлари бўйича маълумотларни бу ердан олишлари мумкин.
Таклифлар жорий йилнинг 15 июль куни соат 18:35га қадар etender.uzex.uz савдо майдонида қабул қилинади.
Иштирокчилар танлов шартлари бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги манзиллар орқали олишлари мумкин.
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 43 – уй.
Телефон: У.Атабеков (71) 202 80 08 (11755), С.Домников (90) 997 00 04
Электрон почта манзили: uatabekov@agrobank.uz, s.domnikov@agrobank.uz
Банк тендерининг ҳар қандай босқичида уни бекор қилиш ҳуқуқига эга.