Корхона имкониятлари кенгаймоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Олот туманидаги “Олот нон бозори” хусусий корхонасида қолипли нон ва турли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, бозор расталари ҳамда дўконлар орқали аҳолига етказиб берилмоқда.
Корхонада 10 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Бу ерда йилига 300 минг донадан ортиқ қолипли нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Қиймати 1,5 миллиард сўмдан зиёд бўлган маҳсулотлар аҳолига етказиб берилмоқда.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати нафақат туман аҳолисининг эҳтиёжини қондириш, балки маҳсулотларни қўшни ҳудудларга ҳам етказиб бериш имконини бермоқда.
Фаолият кўламини изчил кенгайтириб бораётган корхона келгуси ойларда ишлаб чиқариш қувватини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳсулот турларини кўпайтириш ва мавжуд технологияларни модернизация қилишни режалаштирган. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш кўзда тутилган.
[gallery-31300]
Бу эса аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда туманда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА