Корпоратив маданиятда гендер тенглик қандайўрин тутади?
Тошкент шаҳрида иш жойларида гендер асосидаги зўравонлик ва тазйиқларнинг олдиниолиш, хавфсиз ҳамда инклюзив меҳнатмуҳитини шакллантириш масалаларигабағишланган семинар бўлиб ўтди.
“БМТ-Аёллар” тузилмаси ҳамдаЎзбекистондаги “Acwa” компанияси ҳамкорлигидаташкил этилган ушбу тадбирда соҳа вакиллари, экспертлар ва мутахассислар иштирок этди.
Семинарда “БМТ-Аёллар”нинг халқароконсультантлари Камола Алиева ва Майя Авалианииштирокчилар билан гендер тенглик, ишжойларида хавфсиз муҳит яратиш ва шилқимликҳамда тазйиқ ҳолатларининг олдини олиш бўйичабилим ва тажрибалари билан ўртоқлашди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундайдастурларнинг аҳамияти нафақат тренинг жараёнида, балки унинг якунидан кейин амалийҳаётда кўринади. Иштирокчилар олганбилимларини ўз меҳнат жамоалари, лойиҳалари вакундалик фаолиятида қўллаб, ижобийўзгаришларни шакллантиришга ҳисса қўшади.
“БМТ-Аёллар” тузилмасининг Марказий Осиёбўйича мувофиқлаштириш офиси раҳбари ЖевенГувен Гуреш барқарор ўзгаришлар айнан билим ваамалий ҳаракатлар орқали шаклланишинитаъкидлади. Унинг қайд этишича, ҳамкорликдоирасида ҳаракат қилишга тайёр 23 нафарсертификатланган тренер тайёрланган бўлиб, улар хавфсиз ва инклюзив иш муҳитини шакллантиришбўйича ўз билимларини кенг тарқатади.
Тадбир доирасида иштирокчилар халқарохавфсизлик стандартлари, мурожаат вашикоятларни кўриб чиқиш механизмлари, махфийлик тамойиллари, тазйиқ ва босимданҳимоя қилиш, шунингдек, нозик мавзулар биланишлаш усуллари бўйича ҳам маълумот олди.
“Acwa” компанияси ходимлар билан ишлаш вакорпоратив маданият бўлими раҳбари Ольга Пакнинг таъкидлашича, компания “БМТ-Аёллар”нинг Ўзбекистондаги илк хусусий ҳамкоригаайланган.
– Ҳамкорликнинг 12 ойлик дастури доирасидагендер тенглик соҳасидаги таълим ташаббусларига50 минг доллар йўналтирилиши режалаштирилган.Унга кўра, Тошкент шаҳри, ҚорақалпоғистонРеспубликаси, Самарқанд, Бухоро ва Сирдарёвилоятларида фаолият юритувчи мутахассислархавфсиз, ҳурмат ва тенглик тамойилларигаасосланган меҳнат муҳитини шакллантиришгаҳисса қўшади, –деди у.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ташаббус “БМТ-Аёллар” тузилмаси ва БМТнинг бизнес важамиятда гендер тенгликни илгари суришгақаратилган Аёллар ҳуқуқлари ва имкониятлариникенгайтириш тамойиллари (WEPs) доирасидаамалга оширилмоқда.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА