Корхонада ишчилар сони 550 нафарга етказилади
Лойиҳа қиймати 20 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, туркиялик инвестор томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағи киритилди.
Наманган вилояти Уйчи туманида “Мega Tekstil” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан калава ип, пайпоқ ва нитрил қопламали ишчи қўлқоплари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди.
Лойиҳа қиймати 20 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, туркиялик инвестор томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағи киритилди. Корхона Германия томонидан ажратилган хорижий кредит линияси маблағлари ҳисобидан замонавий дастгоҳ ва ускуналар билан жиҳозланди.
Мазкур тармоқда йилига 6 минг тонна калава ип, 2 миллион жуфт пайпоқ ҳамда 3 миллион 800 минг жуфт латекс ва нитрил ишчи қўлқоплари ишлаб чиқарилади. 11,2 миллион долларлик маҳсулот Туркия, Белоруссия, Россия ва Европа давлатларига экспорт қилинади.
Корхонада ҳозирда 400 та иш ўрни яратилган бўлиб, йил охирига бориб бу рақам 550 тага етказилади.