Корхона маҳсулотларига талаб ортмоқда
Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибордан самарали фойдаланиб, ички бозорда ўз ўрнини эгаллаётган корхоналар сони ортиб бормоқда.
Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибордан самарали фойдаланиб, ички бозорда ўз ўрнини эгаллаётган корхоналар сони ортиб бормоқда.
Наманган шаҳрида яшовчи ҳунарманд Носир Ҳожимирзаев ўзининг мўъжазгина косибчилик устахонасини “Дамбоғ пойабзал савдо” хусусий корхонасига айлантирди. Замонавий техонологиялар билан жиҳозланган корхонада қирққа яқин киши иш билан таъминланган. 2014 йилнинг 9 ойида бу ерда 11 минг 720 жуфт пойабзал ишлаб чиқарилди. Корхона маҳсулотлари Фарғона водийсидан ташқари Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам харидоргир.