Корея фармацевтика кластерлари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакилларининг Жанубий Кореяга хизмат сафари доирасида мамлакатнинг етакчи тиббий-фармацевтика кластерлари — KBIO Health (Osong Advanced Medical Industry Promotion Foundation) ва K-MEDI hub (Daegu Gyeongbuk Medical Innovation Foundation) вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда кластерларнинг замонавий фармацевтика ва биотехнология инфратузилмаси, илмий-тадқиқот лабораториялари ҳамда инновацион ишлаб чиқариш майдончалари фаолияти ўрганилди.

Мулоқотлар давомида «BioPharma City» ва Корея кластерлари ўртасида cluster-to-cluster ҳамкорликни йўлга қўйиш, R&D инфратузилмасини ривожлантириш, лабораториялар ва виварийлар фаолиятини самарали ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар алмашинувини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мРНК вакциналари, онкология, дори воситаларини етказиб бериш тизимлари, доривор ўсимликлар ва биофаол бирикмалар йўналишларида қўшма илмий-тадқиқот лойиҳалари, технологиялар трансфери, тренинг ва семинарларни ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.
Учрашувлар якунида Кореянинг илғор тажрибасини Ўзбекистон фармацевтика ва биотехнология соҳаларига татбиқ этиш, қўшма илмий дастурларни амалга ошириш ҳамда «BioPharma City» ва Корея кластерлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.
Моҳигул Қосимова, ЎзА