“Кўпкураш” ватанпарвар ёшларни чорлайди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёшларни юртга садоқат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Анъанавий «Кўпкураш» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси замирида ҳам айнан шу мақсад мужассам бўлиб, шу кунларда жойларда мазкур тадбирнинг ҳудудий босқичлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Хусусан, мусобақанинг Навоий вилоят босқичига 700 нафар йигит-қиз қамраб олинди. Иштирокчилар тезкор савол-жавоб, автоматни қисмларга ажратиш ва йиғиш, камондан ўқ отиш, ҳарбий биатлон, арқон тортиш шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Натижаларга кўра, 1-ўрин Кармана туманидаги касб-ҳунар мактаби ўқувчиларига насиб этди. ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари эса фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, учинчи ўринни Нурота туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчилари эгаллади.
[gallery-13240]
Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом, пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА